AҚШ президентлигига собиқ номзод Ҳиллари Клинтон мамлакатнинг БМТдаги доимий вакили бўлиши мумкин.
The Washington Post манбасига асосланиб хабар беришича, агар сайловда ғалаба қозонгани расман тасдиқланса, Жо Байден Клинтонни ўз маъмуриятига киритишга тайёр. Демократлар ана шу ҳолатни муҳокама қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, AҚШ сайловларида овозлар Байден ва Оқ уйнинг амалдаги раҳбари Дональд Трамп ўртасида деярли тенг тақсимланган еди. ОAВ Байденни ғолиб деб топди, Трамп овоз бериш пайтида қонунбузарликлар ҳақида эълон қилди. Сайлов натижалари ҳали расман маълум эмас.