Бугун 22 ноябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Байден Трампни сиёсий рақиб ҳисоблайди...ми?

A A A
Байден Трампни сиёсий рақиб ҳисоблайди...ми?

Вашингтон маъмурияти собиқ Президент қароргоҳида тинтув ўтказилаётганидан келиб чиқиб, қайта сайланиш ниятида бўлган Американинг амалдаги етакчиси Жо Байден Дональд Трампни сиёсий рақиб, деб билиши мумкинлигига аниқлик киритмаяпти. Бу ҳақда Оқ уй матбуот котиби Карин Жан-Пьер маълум қилди.

- Мен бунга изоҳ беролмайман, - деди вакил. - Фақат бир нарсани айтишим мумкин: Президент 2024 йил қайта сайловда қатнашмоқчи.

АҚШ Адлия вазирлиги томонидан олиб борилаётган тергов иши бўйича “Президент “қонун устувор”, дея вазирликнинг мустақиллигига ишора қилди”, деди матбуот котиби.

Киритилди: 10:20 10.08.2022. Ўқилди: 2314 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар