Бугун 18 октябрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Байден Трампни баҳсга чорлади. Трамп рози бўлди

Байден Трампни баҳсга чорлади. Трамп рози бўлди

АҚШ президенти Жо Байден ўзининг сиёсий рақиби Доналд Трампни президентлик сайловлари олдидан теледебатга чорлади. Президент тегишли видеомурожаатни Х ижтимоий тармоғида эълон қилди.

“Доналд Трамп 2020 йилда икки марта мен билан баҳсларда ютқазди. Ўшандан бери у баҳсларда қатнашмади. Энди у ўзини худди мен билан яна баҳслашишни хоҳлаётгандек тутмоқда. Мен буни икки марта бошдан кечиришга ҳам тайёрман. Кунни танла, Доналд ", деди Байден.

Ўз навбатида Трамп ўзининг «Truth Social» ижтимоий тармоғида тегишли постни эълон қилиб, чақирувни қабул қилди. «Икки раунддан кўпроқ ва ишонтириш учун жуда катта аудитория олдида ўтказишни қатъий тавсия қиламан», — дея Трамп сўзларини келтиради «Америка Овози».

Байден ва Трамп CNN телеканалининг 27 июнь куни дебат ўтказиш таклифини қабул қилди. Дебатларнинг иккинчи босқичи 10 сентябрь куни ABC телеканалида намойиш этилади.

Киритилди: 09:16 16.05.2024. Ўқилди: 1429 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!