АҚШнинг истеъфодаги президенти Жо Байден Россия президенти Владимир Путин билан нима ҳақида гаплашганини аниқ тушунтириб бера олмади ва унга нисбатан танқидни шакллантира олмади. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда .
Агентлик маълумотларига кўра, Байден Вашингтон чеккасидаги Арлингтондаги ҳарбий базада чиқиши чоғида Россия президенти ҳақида гапирар экан, бир-бирига мос келмайдиган сўзларни айтган.
“Мен у билан телефонда гаплашганимда, у бизни Европанинг Финляндияси бўлишимизни хоҳлаётганини айтди. Кейин мен унга ҳақиқатан ҳам Европанинг Финляндиясини олмайсиз, деб таъкидладим. Сиз Европани эмас, балки Финлаштирасиз. Европанинг НАТОга қўшилишини кўрасиз . Финландия НАТОга, Швеция НАТОга қўшилди”, деди Байден ўз нутқида.