АҚШ президенти Жо Байден Россия президенти Владимир Путин билан инсон ҳуқуқларига риоя қилиш мавзусини муҳокама қилади. Америка раҳбарининг сўзлари ҳақида ТАСС хабар бермоқда.
«Мен бир неча ҳафта ичида Женевада президент Путин билан учрашаман. Мен бу [инсон] ҳуқуқлари бузилишига йўл қўймаслигимизни аниқ айтаман”, деди Байден АҚШда Хотира кунида сўзлар экан.
Олдинроқ Оқ уй Байден ва Путин учрашувининг мавзуларини номлаган эди: сиёсатчилар Украина ва Белоруссиядаги вазият ҳақида гаплашадилар. Оқ уй вакили Жен Псакининг сўзларига кўра, Байден яна бир бор "Украинанинг суверенитети ва ҳудудий яхлитлиги" муҳимлигини таъкидлайди. Бундан ташқари, Вашингтон стратегик барқарорликни - хусусан, қуролларни назорат қилиш масаласини муҳокама қилмоқчи.
Кремл икки давлат раҳбарларининг учрашувидан кутганлари билан ўртоқлашди. Матбуот котиби Дмитрий Песковнинг сўзларига кўра, Москва президентларнинг биринчи учрашуви чуқур келишмовчиликлар масаласида тушунишга олиб келади деб кутишга мойил эмас. Песков, шунингдек, журналистларни ортиқчакутишлардан огоҳлантирди. Унга кўра, музокаралар якунлари бўйича ҳеч қандай ҳужжатларни имзолаш режалаштирилмаган.
Россия ва АҚШ президентларининг учрашуви 16 июнь куни Женевада бўлиб ўтади.