AҚШ президенти Жо Байден янги ядровий сув ости кемасини ишга тушириш маросимидаги оммавий нутқи давомида Мишел Обамани мамлакатнинг собиқ вице-президенти деб атади.
“Мен у (биринчи хоним Жилл Байден — таҳр.) Мишел Обама билан у вице-президент бўлган пайтида бошлаган Кучларни бирлаштириш ташаббусида биринчи хоним сифатида қилаётган иши билан чуқур фахрланаман”, дейилади унинг нутқида.
Дастлаб Байденнинг сўзлари Мишел Обаманинг аввал вице-президент бўлиб ишлаганини англатарди. Aслида, Жо Байденнинг ўзи Барак Обама даврида вице-президент бўлган.