АҚШ президенти Жо Байден Украина, Тайван ва Исроилга ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги қонунларни имзолаганидан кейин махсус баёнот берди.
Байденнинг баёнотидан асосий иқтибослар:
◾️Украинага янги ҳарбий ёрдамни этказиб бериш яқин соатларда бошланади. Украина Қуролли Кучлари ҳаво мудофааси, артиллерия, ракета тизимлари ва зирҳли техникалар учун ўқ-дориларни олади;
◾️АҚШнинг иттифоқчиларига ёрдам бериши Американи хавфсизроқ қилади;
◾️Путин Украинадан кейин НАТО аъзолари ҳудудларига танклар билан бостириб кириши мумкин;
◾️Америка ўз дўстларини қўллаб-қувватлайди ва диктаторларга қарши туради;
◾️Биз Ғазо секторига гуманитар ёрдам етказиш учун бир неча ойдан бери ишлаяпмиз. Қўшма Штатлар Ғазога 1 миллиард долларлик гуманитар ёрдам ажратмоқда, Исроил уни кечиктирмасдан ва тўсиқларсиз етказиши керак.