Конгрессга АҚШнинг йиллик молиявий лойиҳаси тақдим этилди. Лойиҳа президент Жо Байденнинг админстрацияси томонидан тайёрланган. У 1,5 триллион доллардан ортиқ маблағ харажатлар учун ва 715 миллиард доллар мудофаа учун бўлган маблағни ўз ичига олади. Мудофаа бюджети АҚШни ташқи таҳдидлардан яъни Хитой ва Россия таҳдидидан ҳимоя қилиш учун сарфланиши айтиб ўтилган.