Бугун 28 ноябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Байден келаси йили мудофаага қанча сарфламоқчи?

A A A
Байден келаси йили мудофаага қанча сарфламоқчи?

Дунёдаги энг қиммат валюталардан бири – АҚШ долалларини ишлаб чиқарувчи мамлакат учун уни сарфлаш, ушбу валютага эга бўлмаган давлатлар билан таққослаганда камроқ бош оғриғини талаб этади.

Оқ Уй томонидан жума куни тақдим этилган ҳужжатга кўра, “пулнинг қадри йўқ, уни сарфлаш керак”.

АҚШ президенти Жо Байден қиймати $6 триллион бўлган бюджет лойиҳасини ишлаб чиқди. Ушбу маблағларнинг асосий қисми инфраструктура йўналишига, таълим соҳасига, ҳамда иқлим ўзгаришларига қарши курашга йўналтирилади. Байденнинг фикрига кўра, ушбу пулларни йўлантириш учун ҳозир энг мақбул давр ҳисобланади.

Аммо қонун лойиҳаси Республикачиларга маъқул келмади. Улар давлат ҳаражатларининг камайтирилишини талаб қилмоқдалар.

Байден томонидан тақдим этилган 2022 йил учун бюджет лойиҳасида бюджет даромадларининг $4,17 триллион бўлиши кўзда тутилган. Бюджет тақчиллиги эса, прогнозга кўра, $1,84 триллионни ташкил этади.

Мудофаа ҳаражатларининг $715 миллиард бўлиши белгиланмоқда. Бунда ҳарбийларнинг маошларининг 2,7%га ошиши ҳам кўзда тутилган.

Киритилди: 08:20 30.05.2021. Ўқилди: 1811 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар