Бугун 23 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Байден Исроилда

A A A
Байден Исроилда

АҚШ Президенти Жо Байден Исроилга етиб келди. Унинг самолёти Бен-Гурион аэропортига қўнди, дея хабар тарқатди ТАСС агентлиги.

Байденни Исроил Президенти Ицхак Герцог, Бош вазир Яир Лапид ва ҳукуматнинг бошқа аъзолари кутиб олди.

Аэропорт атрофи хавфсизлик хизмати томонидан қўриқланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Байденнинг Исроил, Иордан дарёсининг ғарбий соҳили ва Саудия Арабистонига ташрифи 13-16 июль кунларига белгиланган.

Киритилди: 21:38 13.07.2022. Ўқилди: 3085 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда