Исроил президенти Исаак Гертсог яқин орада америкалик ҳамкасби Жо Байден билан учрашади . Бу ҳақда исроиллик журналист Барак Девид ўзининг ижтимоий тармоқдаги Х саҳифасида маълум қилди.
«Исроил президенти Гертсог сешанба куни Оқ уйда президент Байден билан учрашади», деб ёзган исроиллик журналист.
Шу билан бирга, Девид учрашув тафсилотлари, шунингдек, давлат раҳбарлари учрашувининг кун тартибига аниқлик киритмаган.