Бугун 23 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Байден икки муддатга президент бўлишга тайёрлигини маълум қилди

A A A
Байден икки муддатга президент бўлишга тайёрлигини маълум қилди

АҚШ президентлигига Демократик партиядан номзод Жо Байден агар сайловда ғалаба қозонса, давлат раҳбари лавозимини икки муддатга эгаллашга тайёрлигини маълум қилди.

У бу ҳақда “ABC News” телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтди.

Байденнинг сўзларига кўра, ёши унга тўсқинлик қилмайди.

“Менимча, бу тўғри савол, 70 ёшдан ошган ҳар бир кишига бу йўлни босиб ўтиш учун тайёр ва соғломмисиз, деб сўрашга рухсат берилади. Бу тўғри савол ва мен америкаликларга фақат бир нарсани айта оламан: кўрасиз!”, деди у саккиз йил президент бўлишга тайёр эканлигини қўшимча қилиб.

Аввалроқ, Американинг “Washington Examiner” нашри Демократик партия йиғилишидаги нутқи охирида Байден томонидан айтилган сўзларнинг таниқли канадалик сиёсатчи Жек Лэйтоннинг сўзларига ўхшаш эканлигини маълум қилди.

Ўз нутқини якунлаган Байден: "Севги нафратдан кучлироқ. Умид қўрқувдан кучлироқ. Ёруғлик эса зулматдан кучлироқ", деган эди.

Таъкидланишича, Лэйтон 2011 йилда шунга ўхшаш сўзларни ёзган.

 

 

Киритилди: 04:00 25.08.2020. Ўқилди: 1643 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда