Бугун 23 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Байден ҳозирча Украинага ташриф буюрмайди

A A A
Байден ҳозирча Украинага ташриф буюрмайди

Оқ уй Миллий хавфсизлик кенгашининг стратегик коммуникациялар бўйича координатори Жон Кирби АҚШ президенти Жо Байденнинг Украинага ташрифи учун ҳали тўғри вақт эмаслигини айтди.

Бу ҳақда у CNN телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтди.

Кирбининг айтишича, Байден Украина президенти Владимир Зеленский билан яқин алоқада ва у билан "жуда тез-тез" гаплашади.

“Ўйлайманки, президент буни маъқул вақтда амалга оширишни хоҳлайди, аммо ҳозир вақти эмас”, — дея унинг сўзларини келтиради РИА Новости.

Киритилди: 15:49 29.01.2023. Ўқилди: 2392 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар