Жо Байден 2024 йилдаги сайловда президентликка номзодини қўйиш ниятини тез орада эълон қилишини айтди.
"Мен иштирок этишни режалаштираётганимни анча аввал айтгандим. Бу ҳақда сизга тез орада хабар бераман", - дея АҚШ президентининг сўзларини келтирмоқда Оқ уй матбуот хизмати. Агар Байден қайта сайланса, 82 ёшида Америка етакчиси сифатидаги иккинчи муддатини бошлайди.