АҚШ президенти Жо Байденнинг фикрича, мамлакатда бензин нархи Россия Федерацияси ва Саудия Арабистони ҳаракатлари туфайли ошиб бормоқда.
“Агар республикачилар [ноябрь ойидаги АҚШ оралиқ сайловларида] Конгресс устидан назоратни қўлга киритса, биз америкаликлар учун қўлга киритган тарихий ғалабаларимиз олиб қўйилади. Истеъмол саватининг нархи пасаймайди, кўтарилади. Мен эса озиқ-овқат нархи ошиб бораётганини тушунаман. Мен бензин нархини 1,6 доллардан (галлон учун) арзонлаштира олдим, лекин Россия ва Саудия Арабистони қилган ишлари туфайли у аста-секин кўтарилмоқда. Рецепт бўйича бериладиган дори-дармонлар, соғлиқни сақлаш ва энергия нархлари ҳам кўтарилади”, — деди Америка раҳбари жума куни.
Байден Мериленд штатидаги Volvo Group заводида Америка иқтисодиётини ривожлантириш ва Қўшма Штатларда турли маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш ҳақида нутқ сўзлади.
“Америка энди дунёда етакчи ишлаб чиқарувчи бўла олмайди, деб қаерда ёзилган? Биз энг яхши кунларимиз ортда эмас, олдинда эканлигини исботлаймиз, – деди давлатимиз раҳбари.