Бугун 23 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Байден: АҚШда сиёсий эҳтирослар сусаядиган вақт келди

A A A
Байден: АҚШда сиёсий эҳтирослар сусаядиган вақт келди

Америка президенти Жо Байден АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трампга уюштирилган суиқасддан сўнг мамлакатда «сиёсий эҳтирослар барҳам топиш вақти келганини» айтди.

Тегишли баёнот Байденнинг Трампга суиқасд мавзусига бағишланган халққа махсус мурожаатида маълум қилинди.

"Америкада бундай зўравонлик ёки умуман зўравонлик учун истисносиз жой йўқ. Сиёсий эҳтиросларни пасайтириш вақти келди”, деди АҚШ раҳбари.

Байден сиёсат сўзнинг том маънода жанг майдонига айланмаслиги кераклигини қўшимча қилди.

Киритилди: 10:47 15.07.2024. Ўқилди: 994 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда