АҚШ президенти Жо Байден электр энергияси ишлаб чиқариш қуввати тақчиллиги сабабли мамлакатда фавқулодда ҳолат эълон қилди, деб хабар берди Оқ уй сайти.
"Мен, кичик Жозеф Р. Байден, истеъмолчиларнинг кутилаётган талабини қондириш учун етарли энергия ишлаб чиқариш қуввати мавжудлигига хавф туфайли фавқулодда ҳолат эълон қиламан. Мен қуйидагиларни буюраман: Савдо вазирига фавқулодда вазиятларга жавоб бериш учун қўшимча ваколатлар беринг", дейилади хабарда.