Бугун Сенатнинг ўттизинчи мажлисида Бахтиёр Джахангирович Исламов Олий суд раиси этиб сайланди.
Собиқ раис К.Камилов саломатлиги туфайли ўз хоҳишига кўра эгаллаб турган лавозимидан озод этишни сўраб мурожаат қилганди.
Шунингдек, Конституциявий суд таркибига ўзгартиришлар киритиш масаласи ҳам кўриб чиқилди.
Эслатиб ўтамиз , президент Конституциявий суднинг ваколатлари тугаётган 6 нафар судьясининг ўрнига номзодлар юзасидан Сенатга тақдимнома киритганди.