Бугун 29 июль, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

«Бавария» юлдузини Саудияга олиб келишмоқчи

«Бавария» юлдузини Саудияга олиб келишмоқчи

«Ал-Ҳилол» Луис Диас трансфери устида ишламоқда.

Саудия клуби «Бавария» вингери учун камида 70 миллион евролик биринчи таклифни тайёрламоқда, деб хабар беради L’Equipe.

Хабар қилинишича, футболчининг ўзи Яқин Шарқ лигасига кўчиб ўтишга қизиқиш билдирган, аммо мюнхенликлар уни қўйиб юбориш ниятида эмас.

Бундеслиганинг ўтган мавсумида колумбиялик футболчи 32 та ўйинда майдонга тушиб, 15 та гол урган ва 14 та голли узатмага муаллифлик қилган.

Киритилди: 23:24 27.07.2026. Ўқилди: 372 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!