Бугун 18 ноябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Башар Асад: “Урушни бир йилда тугатишимиз мумкин”

A A A
Башар Асад: “Урушни бир йилда тугатишимиз мумкин”

Президент Башар Асад Russia Today телеканалига интервью бериб, Суриядаги уруш билан боғлиқ саволларга жавоб қайтарди.

“Агар Суриянинг душманлари ташқаридан ёрдам олмаса, биз урушни бир йил ичида тугатамиз, – деди у. – Сурия армияси мамлакатни террордан тозалаш учун ҳар сафар одим отганида, АҚШ бошчилигидаги Ғарб давлатлари ё террорни қўллаб-қувватлаш, ёки сиёсий жараёнларга халал бериш орқали тўсқинлик қилмоқда”. 

Башар Асад аперль ойида Дума шаҳрида кимёвий қурол ишлатилганини инкор этди. “Бундан бизна қандай наф? Нима учун бунга қўл уришимиз керак? – деди у.

Шунингдек, Сурия президенти мамлакат шимолини назорат қилаётган курдларга қарши керак бўлса куч қўлланишини маълум қилди: “Агар музокаралар натижа бермаса, бу ҳудудларни куч қўллаб озодликка чиқарамиз”.   

manba: azon.uz

Киритилди: 12:07 31.05.2018. Ўқилди: 1321 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар