Бугун 20 ноябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

Башар Асад Ким Чен Ин билан учрашиш истагини билдирди

A A A
Башар Асад Ким Чен Ин билан учрашиш истагини билдирди

Сурия президенти Башар Асад Шимолий Кореяга ташриф буюриш ва Ким Чен Ин билан учрашиш истагини билдирди. Бу ҳақда КХДРнинг "Кун" нашри маълум қилди.   

Асад бу истагини 30 май куни Шимолий Кореянинг Суриядаги янги элчисига ишонч ёрлиғини топшириш маросимида билдирган. Таъкидланишича, Асад “Кореянинг бирлашиши амалга ошишига” ишонишини айтган. 

“Сурия ҳукумати Шимолий Корея ҳукуматининг сиёсати ва қабул қиладиган чораларини тўлиқ қўллаб-қувватлашни ва дўстона муносабатларни кенгайтиришни давом эттиради”, деб айтилган хабарда. 

Киритилди: 08:47 03.06.2018. Ўқилди: 1717 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда