Бугун 18 октябрь, 2024 йил, жума

O'ZB

“Барселона” яқин кунларда Хавининг истеъфосини эълон қилади

“Барселона” яқин кунларда Хавининг истеъфосини эълон қилади

Хабарларга кўра, клуб 59 ёшли Ҳанс-Дитер Флик билан келишувга эришган.

Marca нашрининг маълум қилишича, Лапорта яқин кунларда, аниқроғи, 27 май куни Хавининг истеъфога чиқарилганини эълон қилади.

Клуб молиявий қийинчиликларга қарамасдан мураббий билан ҳамкорликни тугатмоқчи. Хавининг истеъфоси “Барселона” учун 20 миллион еврога тушади.

Флик эса каталонияликларнинг қўнғироғини кутмоқда. Мутахассис жамоада Хавига ўринбосар бўлади. Немис мураббийи ва “кўк-анорранглилар” сўнгги кунларда бир неча бор музокаралар ўтказган.

Эслатиб ўтамиз, 28 январда Хави мавсум охирида “Барселона” мураббийлик постини тарк этишини таъкидлаганди. Кейинчалик бир неча бор бу қарорини ўзгартирмаслигини ҳам айтиб ўтганди. Бироқ раҳбарият апрель ойида испаниялик мутахассисни жамоада қолдиришга кўндирганди. Шундан сўнг Лапорта Хавини жамоадан кетказишга тайёр эканлиги хабар қилинди.

Хави “Барселона”ни 2021 йилнинг ноябридан бери бошқариб келмоқда. Айни дамда “Барселона” Ла Лига жадвалида 2-ўринни эгаллаб турибди. Чемпионатдаги сўнгги ўйин 26 май куни “Севилья”га қарши бўлиб ўтади.

Киритилди: 15:58 24.05.2024. Ўқилди: 638 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!