“Барселона” клубининг Антуан Гризманн трансфери борасидаги ишлари омадсиз тугади. Яқинда франциялик футболчи якуний қарорини эълон қилди. У “Атлетико”да қолишини таъкидлади. Оқибатда Каталония клубининг ҳафсаласи пир бўлди. Камига “Барселона” Гризманн можароси туфайли Пике ва Умтитини хоинликда айблаяпти.
Гап шундаки, “Kosmos studios” компанияси “Барселона” ва “Атлетико” ўртасидаги Гризманн борасидаги музокаралар тўғрисида фильм суратга олган ва фильмда Антуаннинг Мадридда қолиши айтилганди. Мазкур компания эса Жерар Пикега тегишли. “Барселона” раҳбариятининг фикрича, Пике Гризманнинг “Барселона”ни рад этиш борасидаги қарорини қўллаб-қувватлаган. Умтити эса Пикенинг фикрларини ёқлаб чиққан.