Бугун 2 август, 2026 йил, якшанба

O'ZB

«Барселона» Маркус Рэшфорд билан хайрлашди

«Барселона» Маркус Рэшфорд билан хайрлашди

«Барселона» клуби ўзининг расмий X саҳифасида қанот ҳужумчиси Маркус Рашфорд билан хайрлашди. Англиялик футболчи ўтган мавсум каталонияликлар сафида ижара асосида тўп сурган эди. Унинг трансфер ҳуқуқлари ҳамон «Манчестер Юнайтед»га тегишли.

«Сен билан ўтказган ҳар бир дақиқадан завқ олдик, Рэши! Фаолиятингнинг янги босқичида омад тилаймиз!» — дейилади клубнинг расмий мурожаатида.

Маркус Рашфорд 30 июль куни «Барселона»ни тарк этаётганини расман эълон қилган эди.

Аввалроқ тарқалган хабарларга кўра, англиялик футболчи «Барселона»да қолиш учун маошини камайтиришга ҳам тайёр бўлган. Бироқ Каталония клуби уни тўлиқ сотиб олиш имконини берувчи шартни фаоллаштирмаган.

Энди Рашфорд янги мавсумга «Манчестер Юнайтед» сафида тайёргарлик кўрмоқда. Хабарларга кўра, у бош мураббий Майкл Кэррик режаларига киради, аммо Европанинг бошқа топ-клубига ўтиш эҳтимоли ҳам истисно этилмаяпти.

Ўтган мавсумда Рашфорд «Барселона» сафида барча мусобақаларда 49 та ўйин ўтказиб, 14 та гол урди ва 14 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 11:40 31.07.2026. Ўқилди: 962 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!