Бугун 18 октябрь, 2024 йил, жума

O'ZB

«Барселона» германиялик мураббий билан неча йиллик шартнома имзолаши маълум бўлди

«Барселона» германиялик мураббий билан неча йиллик шартнома имзолаши маълум бўлди

«Барселона» германиялик мутахассис Ханс-Дитер Флик билан шартномани узайтириш имконияти билан икки йилга шартнома имзолаш борасида келишиб олди. Бу ҳақда "Sport.es" хабар бермоқда.

Манбага кўра, Флик «Барселона»нинг спорт лойиҳаси ҳақидаги тасаввури билан «кўк-анорранглилар» раҳбариятини жамоанинг янги бош мураббийи лавозимига муносиб номзод эканлигига ишонтирган. Таъкидланишича, германиялик мураббий узоқ муддатли лойиҳани амалга оширмоқчи.

Бундан ташқари, Флик «Барселона»нинг оғир молиявий аҳволидан хабардор ва юқори маош сўрамаган. Шу билан бирга, Каталония клуби совринларни қўлга киритса, мураббий муносиб мукофот олади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ОАВда «Барселона» Фликнинг тайинланишини 30 май куни эълон қилиши ҳақида маълумот пайдо бўлганди.

Киритилди: 13:38 24.05.2024. Ўқилди: 814 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!