Флик раҳбариятдан яхши ошпаз топиб, ишга олишни сўраган.
Гап шундаки, сафарларнинг бирида "Барселона" ҳужумчиси Роберт Левандовски овқатнинг тайёрланиши бўйича эътирозини билдиради.
Жамоа устози Ханс-Дитер Флик буни инобатга олади ва клубга янги ошпаз кераклиги борасида мурожаат қилади.
Таъкидланишича, клуб спорт директори Деку ва асосий жамоа диетологи иштирокида маълум вақтдан буён номзодлар билан суҳбатлар ўтказишмоқда.