Бугун 6 июнь, 2025 йил, жума

O'ZB

«Барселона» Араухонинг маошини оширишга тайёр

A A A
«Барселона» Араухонинг маошини оширишга тайёр

«Барселона» клуби раҳбарияти ҳимоячи Роналд Араухони ўз сафида сақлаб қолмоқчи. Уругвайлик футболчига айни пайтда «Бавария» қизиқиш билдирмоқда.

Жамоа спорт директори Деку футболчининг агентлари билан учрашиб, клуб Роналд билан шартномани узайтириш нияти борлигини, Араухо келажакда "Барса" сардори этиб тайинланишини маълум қилди.

24 ёшли футболчининг ўзи ҳам «Камп Ноу»да қолишга қарши эмас. Араухонинг «Барселона» билан шартномаси 2026 йилга қадар тузилган бўлиб, клуб уни 2029 ёки 2030 йилга қадар узайтирмоқчи. Шу билан биргаликда жамоа унинг маошини оширмоқчи. Айни пайтда Араухонинг йиллик маоши 10 миллион еврога тенг. Бундан солиқлар чиқариб ташлангандан кейин сумма анча камаяди.

Киритилди: 13:50 17.02.2024. Ўқилди: 887 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!