Бугун 28 март, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

"Барселона" афсонаси камера кўтариб олган мухлисни тепди

"Барселона" афсонаси камера кўтариб олган мухлисни тепди

“Барселона” афсонаси, ҳозирда Камерун футбол федерациясини бошқараётган Самюэль Это'О камера кўтариб олган футбол мухлисини тепди.

Ҳодиса Бразилия ва Жанубий Корея терма жамоалари ўртасидаги жаҳон чемпионати 1/8 финал учрашувидан (4:1) сўнг юз берди.

ОАВ маълумотларига кўра, жабрланувчи жазоирлик бўлиб, у “Анжи”нинг собиқ ҳужумчисидан ЖЧ саралаш босқичи доирасидаги Жазоир - Камерун (1:2) учрашуви ҳакамларига қанча пул берганини сўраган.

Айнан Жазоир устидан қилинган ғалаба эвазига камерунликлар 2022 йилда Қатарда бўлиб ўтаётган жаҳон чемпионатига йўлланма олганди.

Киритилди: 15:08 06.12.2022. Ўқилди: 3874 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!