Бугун 12 апрель, 2026 йил, якшанба

O'ZB

"Барса" ўз майдонида "Эспаньол"ни тор-мор этди

"Барса" ўз майдонида "Эспаньол"ни тор-мор этди

"Барселона" Ла Лиганинг 31-тури доирасида бўлиб ўтган Каталония дербисида "Эспаньол"ни 4:1 ҳисобида мағлуб этди.

Мезбонлар сафида Ферран Торрес дубль қайд этди (9 ва 25-дақиқалар). Шунингдек, ўйин сўнгида Ламин Ямал (87-дақиқа) ва Маркус Рэшфорд (89-дақиқа) ўз ҳисобларига биттадан гол ёзиб қўйишди. Меҳмонларнинг ягона жавоб тўпига 56-дақиқада Поль Лосано муаллифлик қилди.

Ушбу ғалабадан сўнг "Барселона" очколари сонини 79 тага етказиб, Испания чемпионати турнир жадвалида пешқадамликни давом эттирмоқда. "Эспаньол" эса 38 очко билан 10-ўринда бормоқда.

Испания Ла Лигаси. 31-тур
11.04.2026 | 21:30
«Камп Ноу», Барселона

«БАРСЕЛОНА» — «ЭСПАНЬОЛ» — 4:1
Голлар: Ферран Торрес 9 (1:0), Ферран Торрес 25 (2:0), Поль Лосано 56 (2:1), Ламин Ямал 87 (3:1), Маркус Рэшфорд 89 (4:1).

«Барселона»: Х. Гарсия, Кубарси, Мартин (Касадо, 46), Бальде (Жоау Канселу, 65), Араухо, Педри, Э. Гарсия, Фермин Лопес (де Йонг, 84), Гави (Рэшфорд, 65), Ямал, Торрес (Ольмо, 74).

«Эспаньол»: Дмитрович, Калеро, Кабрера, Ромеро, Эль Хилали, Гонсалес де Сарате, Поль Лосано (Пикель, 80), Долан (Фернандес, 46), Нгонге (Санчес, 64), Экспосито (Терратс, 71), Кике Гарсия (Пере Милья, 71).

Огоҳлантиришлар: Гави (32), Э. Гарсия (45), Касадо (49) — Эль Хилали (32), Экспосито (34), Нгонге (45), Поль Лосано (58), Калеро (83), Гонсалес де Сарате (90).

Киритилди: 23:50 11.04.2026. Ўқилди: 206 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!