Ханс-Дитер Флик қўл остидаги «Барселона» Испанияда жорий мавсум ҳеч кимга имконият қолдирмаяпти.
«Sport» нашри хабарига кўра, «Барселона» Ла лигада ойнинг энг яхши футболчиси совринини кетма-кет учта футболчиси қўлга киритган тарихдаги биринчи клубга айланди.
Ушбу совринни август ойида Рафинья, сентябрда Ламин Ямал ва октябрда Роберт Левандовски қўлга киритди.