Бугун 15 январь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Банкдан кредит олиш учун ҳайдовчи 34 та жаримасини тўлашига тўғри келди

Банкдан кредит олиш учун ҳайдовчи 34 та жаримасини тўлашига тўғри келди

Банк идорасига кредит олиш мақсадида борган фуқаронинг аризаси рад этилиб, аввало, МИБ олдидаги қарзларини тўлаши тушунтирилган.

Сабаби, Андижон шаҳрида яшовчи Х.У. йўлларда белгиланган тезликни оширганлиги учун 34 маротаба жаримага тортилган. Белгиланган жарималарнинг эса бирортасини тўламаган.

Мажбурий ижро бюроси Андижон туманлараро бўлимига келган фуқаро кредит олиши учун тез фурсатларда барча қарзларини тўлашини билдирган ва 34 та қоидабузарлиги учун жами 10 850 000 сўм миқдорида жарима пулларини тўлади.

Киритилди: 14:53 14.01.2025. Ўқилди: 539 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!