Бугун 12 декабрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Бангладешда сиёсий маҳбусларнинг оммавий йўқолиши "Ойна уйи" яширин қамоқхонаси билан боғлиқ

Бангладешда сиёсий маҳбусларнинг оммавий йўқолиши "Ойна уйи" яширин қамоқхонаси билан боғлиқ

Бангладешда сўнгги 15 йил ичида содир бўлган сиёсий маҳбусларнинг оммавий йўқолиши "Ойна уйи" яширин қамоқхонаси билан боғлиқ бўлиши мумкин, деб ёзади New York Times (NYT).

Собиқ маҳбусларнинг ўзлари нашрга махфий зиндонлар ҳақида гапириб беришди. Қайд этилишича, қамоқхона Вазирлар Маҳкамаси раҳбари Шайх Ҳасинанинг назорати остида фаолият юритган, у 2009 йилда ҳокимиятга келганидан сўнг сиёсий рақибларга қарши кенг кўламли репрессияларни бошлаган.

Ўшандан бери, инсон ҳуқуқлари ташкилотларига кўра, 700 дан ортиқ мухолифат аъзоси бедарак йўқолган.

Аввалроқ мамлакатда ҳокимият алмашинуви билан якунланган ҳукуматга қарши талабалар намойишларини бостириш пайтидаги қирғинларга алоқадорликда айбланаётган Ҳасинани ҳибсга олиш учун ордер берилгани маълум бўлган эди. Бу ишда яна элликка яқин киши айбланмоқда.

Киритилди: 18:00 20.10.2024. Ўқилди: 1522 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!