Бугун 15 июнь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

“Бандлик бўлимига иш қидириш учун эмас, нафақа тайинлаш учун мурожаат қилинмоқда”

A A A
“Бандлик бўлимига иш қидириш учун эмас, нафақа тайинлаш учун мурожаат қилинмоқда”

Иш ўринлари ташкил этилишини рағбатлантириш ва аҳоли бандлигига кўмаклашиш, ишсиз шахсларни моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий ҳимоя қилиш, аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларини ишга жойлаштиришга кўмаклашиш мақсадида имкониятлар яратилмокда.

Жумладан, амалдаги тартиб бўйича иш билан банд бўлмаган фуқаро бандлик органига маслаҳат олиш учун ёки иш ишловчи сифатида рўйхатдан ўтиш учун мурожаат қилиши лозим. Бунда, кам таъминланганлик тоифасидан чиқиш мақсадида иш билан таъминланишга харакатини инобатга олиб, ушбу фуқародан расмий бандлик талаб этилмайди.

Лекин, амалиётда фуқаролар ушбу имтиёздан бошқа мақсадларда фойдаланиб келмоқда. Яъни, аксарият фуқаролар фақатгина нафақа тайинланиши учун бандлик органига мурожаат қилиб, нафақа тайинлангандан сўнг бандлик органига иш излаб қайтиб мурожаат қилмаган.

Бир сўз билан айтганда фуқаролар бандлик органига “иш қидириб эмас, нафақа тайинлаш учун мурожаат қилмоқда” деган хулосага келиш мумкин.

Ачинарлиси, норасмий даромад олаётган фуқаролар ҳам бандлик бўлимига “маслаҳат олиш” учун мурожаат қилиб, болалар нафақаси олиш ҳолатлари мавжуд. Бу эса, даромадини расмийлаштирган болалар нафақаси олмайдиган оилаларнинг эътирозларига сабаб бўлмоқда.

Мазкур вазиятни ўзгартириш максадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри ахборот тизими орқали кам таъминланган оилаларни аниқлаш ва уларга ижтимоий нафақалар тайинлаш бўйича электрон кўринишда ариза беришни жорий этиш тўғрисида”ги қарори қабул қилиняпти.

Киритилаётган ўзгартиришларга кўра иш излаб (хусусан, аҳоли бандлиги масалалари бўйича маслаҳат олиш учун) меҳнат органларига мурожаат қилганлиги сабабли расмий бандлик талаб этилмасдан болалар нафақаси ёки моддий ёрдам тайинланган оила аъзоси болалар нафақаси ёки моддий ёрдам тайинланган ойдан бошлаб 3 ой давомида меҳнат органи орқали касбга тайёрлаш, малака ошириш, қайта тайёрлаш ўқув курсларида ўқимаса, марказда иш изловчи ёки ишсиз сифатида рўйхатга олинмаса, ишга жойлашмаса, якка тартибдаги тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи ва ўзини ўзи банд қилган фуқаролар рўйхатига кирмаса ёки меҳнат органларининг мақбул келадиган ишга доир таклифларини мунтазам равишда (икки ва ундан ортиқ маротаба) рад қилган бўлса кейинги ойдан болалар нафақаси ёки моддий ёрдам тўлови тўхтатилади.

Киритилди: 23:05 27.10.2023. Ўқилди: 1995 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!