Баҳрайн АҚШ денгиз флотининг 5-флоти штаб-квартирасига Эрон томонидан ракета ҳужуми уюштирилгани ҳақида хабар берди.
Бу ҳақда Al Jazeera хабар берди.
**************************************************
Баҳрайнда сирена овози эшитилди.
Бу ҳақда Баҳрайн Қироллиги Ички ишлар вазирлигининг ижтимоий тармоқлардаги баёнотида айтилмоқда.
Вазирлик сиренанинг ишга тушиш сабабини ҳали аниқламади. Мамлакат фуқаролари ва аҳолисига хотиржамликни сақлаш ва энг яқин хавфсиз жойга бориш тавсия этилади.
Al Jazeera хабарига кўра, Баҳрайнда портлашлар ҳақида хабар берилмоқда.
Бундан ташқари, Баҳрайн Ички ишлар вазирлиги фавқулодда ҳолат эълон қилди.
Мамлакат ўз ҳаво ҳудудини ёпди.