Бирлашган Араб Амирликларида террорчилик ҳаракатларини тайёрлаш ва мамлакатдаги вазиятни беқарорлаштиришга уринишда гумонланиб 27 киши қўлга олинди.
«Давлат хавфсизлик бошқармаси террорчилик гуруҳи йўқ қилингани ва унинг миллий бирликка қарши қаратилган ҳамда давлат ҳудудида террорчилик ва қўпорувчилик ҳаракатларини режалаштириш орқали вазиятни беқарорлаштиришга йўналтирилган яширин фаолиятга алоқадор аъзолари қўлга олингани ҳақида хабар беради», — дейилади идоранинг X ижтимоий тармоғидаги баёнотида.
Махсус хизматлар маълумотларига кўра, гумонланувчиларнинг Эрондаги «Вилояти фақиҳ» гуруҳи билан алоқаси борлиги аниқланган.