Бугун 18 ноябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

БАА ва Саудия Арабистони АҚШдан ҳарбий ёрдам сўради

A A A
БАА ва Саудия Арабистони АҚШдан ҳарбий ёрдам сўради

Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) ва Саудия Арабистони АҚШга Ямандаги Ходайда портини ҳусийларнинг «Ансар Аллоҳ» гуруҳидан озод этиш бўйича тўғридан-тўғри ҳарбий ёрдам тақдим этиш борасида мурожаат йўллади. Бу ҳақда "Кун" нашри  хабар бермоқда.

Нашр маълумотларига кўра, Абу-Даби ва Ар-Риёд бу порт шаҳри таъминоти Яманда истиқомат қилувчи 29 млн инсоннинг ҳаётига бевосита боғлиқ эканини айтмоқда. Уларнинг фикрича, АҚШнинг тўғридан-тўғри қўллаб-қувватловисиз улар Ходайдани озод қилиш бўйича амалиётни ўтказа олмайди.

Таъкидланишича, АҚШ президенти маъмурияти якуний қарорни ҳали қабул қилмади, сабаби шаҳарга яқин ердаги жанговар ҳаракатлар назоратдан чиқиб кетиши мумкин эканидан хавфсирамоқда.

Киритилди: 04:14 04.06.2018. Ўқилди: 1597 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар