Бугун 17 сентябрь, 2024 йил, сешанба

O'ZB

БАА: Украина уруши триллионлаб долларга тушди

БАА: Украина уруши триллионлаб долларга тушди

Бирлашган Араб Амирликлари ҳукумат ишлари вазири Муҳаммад Абдуллоҳ Ал Гегргауи Бутунжаҳон ҳукумат форумининг очилишида 2023 йилдаги урушлар дунёга 17 триллион доллар зарар келтирганини, бу эса келажакка сармоя киритилиши кераклигини айтди.

«Бу пуллар қурилиш, таълим ва соғлиқни сақлашга сарфланмаган, урушлар, саботаж ва вайронагарчиликларга кетган. Бунга оммавий ахборот воситаларидаги тартибсизлик, келажак қўрқуви ва энг ёмонини кутиш сабаб бўлмоқда. Аммо бу миқдорнинг олти фоизга яқини инсониятнинг асосий муаммоларига ечим топиш учун етарли бўларди... Очликка қарши курашиш, саратон касаллигини даволаш, тоза сув билан таъминлаш, саводсизликни йўқ қилиш учун», — деди у.

БААдаги форумга 25 давлат раҳбарлари, жумладан, Қирғизистон президенти ташриф буюриб, маҳаллий вакиллар билан музокаралар ўтказди ва БАА президентини 2024 йилда ўз мамлакатига ташриф буюришни таклиф қилди.

Киритилди: 22:01 13.02.2024. Ўқилди: 1786 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!