Бирлашган Араб Амирликлари «уруш ҳолатида», деди мамлакат президенти Муҳаммад бин Зайд Ол Наҳаён Эрон ҳужумларидан жабр кўрган ҳудудларга ташрифи чоғида берган интервьюсида.
«Биз уруш ҳолатидамиз ва мен уларга ўз бурчимизни бажаришга ваъда бераман, чунки биз яқинларимизни ва мамлакатимизни ҳимоя қилишга мажбурмиз», деди у.
Давлат раҳбари БАА фуқаролари ўз бурчини муносиб бажараётганини, мамлакатда яшовчи хорижликлар эса «меҳмонлар ва яқинлар» эканини, давлат уларни ҳимоя қилишга мажбурлигини таъкидлади.
«БАА териси қалин ва гўшти эса аччиқ - биз осон ўлжа эмасмиз», деб қўшимча қилди у.