Бугун 18 октябрь, 2024 йил, жума

O'ZB

БАА Ғазо секторида вақтинчалик халқаро миссия ташкил этишни таклиф қилди

БАА Ғазо секторида вақтинчалик халқаро миссия ташкил этишни таклиф қилди

Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) ҳукумати гуманитар инқирозни ҳал қилиш учун Ғазо секторида вақтинчалик халқаро миссия ташкил этишга чақирди.

Бу ҳақда БАА халқаро ҳамкорлик бўйича давлат вазири Рим бинт Иброҳим ал-Ҳошимий маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, Ғазо секторида хавфсизлик ва барқарорликка эришиш учун биринчи навбатда Фаластин анклавида Фаластин ҳукумати розилиги билан фаолият юритадиган, унга янги бош вазир раҳбарлик қиладиган вақтинчалик халқаро миссия яратиш зарур.

БАА расмийсининг фикрича, миссия вазифаларига Фаластин анклавидаги гуманитар инқирозга жавоб бериш, тартибни тиклаш, шунингдек, Ғарбий Соҳил ва Ғазо секторини бирлаштира оладиган бўлажак ҳукумат пойдеворини қўйиш киради.

Киритилди: 07:59 27.07.2024. Ўқилди: 591 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!