БАА Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилишича, минтақадаги кескинлик сабабли Эрон билан барча савдо, тижорат алмашинувлари ва молиявий операциялар кейинги огоҳлантиришга қадар тўхтатилган.
БАА Теҳрон билан барча савдо, молиявий ва тижорат операцияларини тўхтатди. Бу ҳақда БАА Ташқи ишлар вазирлигининг Стратегик коммуникациялар департаменти директори Афра Ал-Хамели Х ижтимоий тармоғида маълум қилди.
Вазирлик бу қарор халқаро ҳуқуқ ва халқаро молия тизими талабларига мувофиқ қабул қилинганини билдирган.
"Минтақавий ва халқаро тинчлик ва хавфсизликка путур етказаётган минтақавий кескинликни ҳисобга олган ҳолда, Эрон билан барча савдо, тижорат алмашинувлари ва молиявий операциялар кейинги огоҳлантиришгача тўхтатилди," - деди Афра Ал-Хамели.
Маълумот учун, кеча Эрондан БАА томон учирилган икки баллистик ракета денгизга қулаган. БАА Мудофаа вазирлигига кўра, ракеталардан бири мамлакат ҳудудий сувларидан ташқарига, иккинчиси эса ҳудудий сувларга тушган.
Киритилди: 14:36 19.08.2026.
Ўқилди: 1142 марта.
Фикрлар сони: 0 та.