Бугун 28 ноябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

БАА Эрон билан барча савдо ва молиявий операцияларни тўхтатди

БАА Эрон билан барча савдо ва молиявий операцияларни тўхтатди

Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) ва Эрон ўртасидаги барча савдо, тижорат ва молиявий битимлар кейинги хабарнома берилгунга қадар тўхтатилди.

Бу ҳақда БАА Ташқи ишлар вазирлиги вакили Афра Ал Ҳамели баёнотида айтилмоқда.

Унинг таъкидлашича, қарор минтақавий ва халқаро тинчлик ва хавфсизликка путур етказадиган минтақавий кескинлашув фонида қабул қилинган.

Ал Ҳамели БАА ва Эрон ўртасидаги иқтисодий муносабатларнинг ҳолатига оид барча даъволарни рад этиб, Абу Дабининг тинчлик, барқарорлик ва фаровонликни тарғиб қилиш воситаси сифатида мулоқот, ҳамкорлик ва минтақавий интеграцияга содиқлигини таъкидлади.

У шунингдек, БАА халқаро ҳуқуқ ва юқори глобал стандартларга мувофиқ халқаро молия тизимининг яхлитлигини ҳимоя қилиш тамойилларига амал қилишда давом этишини таъкидлади.

Аввалроқ БАА Мудофаа вазирлиги Эрондан иккита баллистик ракета учирилганини аниқлаганини эълон қилган эди.

Киритилди: 11:00 19.08.2026. Ўқилди: 1097 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар