Симферопол вилоятининг Прудовое қишлоғида Қуръони Карим нусхаларини тантанали равишда топшириш маросими бўлиб ўтди.
Ислом асослари бўйича курсларда қатнашганлар Қрим мусулмонлари идораси ва муфтийси номидан Қуръони Карим нусхаларини қабул қилиб олишди.
Таъкидлаш жоизки, Прудовое қишлоғидаги масжидда аёллар учун ҳар якшанба куни соат 10:00 дан 12:00 гача дарслар бўлиб ўтади.
Manba: azon.uz