Бугун 22 ноябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Аёл эрини ўлдириб, сўнг ИИБга даъво қилди

A A A
Аёл эрини ўлдириб, сўнг ИИБга даъво қилди

2017 йил 19 сентябрь куни Тошкент вилоятининг Ўртачирчиқ туманида  яшовчи З.А. исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, турмуш ўртоғи бедарак йўқолганини айтади. У ўз аризасида турмуш ўртоғи Ҳ.А. 2017 йил 16 сентябрь куни уйидан номаълум томонга чиқиб кетганини, сўнг қайтиб келмаганини қайд этган.
 
Орадан 8 ой ўтиб, аёлнинг меҳрибончилиги ортидан асли жиноят яширингани маълум бўлди. Олиб борилган тезкор қидирув ишлари натижасида уйидан чиқиб, бедарак кетгани иддао қилинган Ҳ.А. аслида турмуш ўртоғи З.А. ва уйида ёлланиб ишлаган Б.С. томонидан ўлдирилгани, сўнг жасади уйи ҳовлисига кўмиб юборилгани аниқланган.
 
ИИВ берган маълумотларга қараганда, аёл уйидаги ёлланма ишчи билан тил бириктириб, қотилликка қўл урган. Бироқ бунинг сабаблари ошкор этилмаган. Қотиллик оила бошлиғи Ҳ.А. уйи айвонида ухлаб ётганида амалга оширилган. Икки шерик Ҳ.А.нинг бошига болға билан уриб ўлдирганлар.
 
Айни вақтда жиноий шериклар З.А. ва Б.С. ушланган. 

Manba: qalampir

Киритилди: 09:27 05.06.2018. Ўқилди: 1709 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар