Бугун 8 май, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Автомашина устида қўшиқ куйлаган фуқаро жаримага тортилди

Автомашина устида қўшиқ куйлаган фуқаро жаримага тортилди

Ҳаракатланиб кетаётган автомашина устида қўшиқ куйлаган «хонанда» жаримага тортилди. Бу ҳақда «Ренессанс» телеканали хабар берди. Бу ҳақдаги видео Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг Телеграм-каналида эълон қилинди.

Маълум бўлишича, воқеа Қорақалпоғистон республикаси Беруний туманида давлат аҳамиятига молик бўлмаган ички йўлларнинг бирида 1996 йилда туғилган фуқаро томонидан содир этилганлиги аниқланди.

Ҳолат юзасидан Йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари томонидан фуқаро билан профилактик маслаҳатлар ўтказди ва жаримага тортилди. Шунингдек, автомашина ҳам тегишли тартибда жарима майдончасига қўйилди.

Киритилди: 14:01 28.03.2024. Ўқилди: 1367 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!