Бугун 4 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Автомашина салонидан 18 млн. сўм пул ўғирлаган шахслар қўлга олинди

Автомашина салонидан 18 млн. сўм пул ўғирлаган шахслар қўлга олинди

2019 йил 3 июнь куни Бухоро шаҳар Шофиркон туманида яшовчи 20 ёшли М.И., Бухоро шаҳар Фатхообод кўчасида яшовчи 34 ёшли Э.Р., Ромитан туманида яшовчи 40 ёшли Ў.М.лар Бухоро шаҳар Самарқанд кўчасида қаровсиз қолдирилган Бухоро туманида яшовчи 28 ёшли Ю.О.га тегишли “Нексия” русумли автомашинаси салонидан 18 млн. сўм пулларини ўғирлаб кетган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармасига кўра, кўрилган чоралар натижасида юқорида кўрсатилган уч нафар ўғрилар ушланган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.   

 

Киритилди: 12:16 05.06.2019. Ўқилди: 1560 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!