Таиландда автобуснинг дарахт билан тўқнашиб кетиши оқибатида камида саккиз киши ҳалок бўлди.
Бу ҳақда Khaosod газетаси маълум қилди.
Нашр маълумотларига кўра, бахтсиз ҳодиса Сурат-Тани провинциясида маҳаллий вақт билан 19:30да содир бўлган. Автобус қиролликнинг жанубидаги Яла провинциясида жойлашган Бетонг шаҳридан Бангкокга кетаётган эди. Унда 30 нафар йўловчи бўлган.
Таиланд йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш бошқармаси маълумотларига кўра, Янги йил байрамларининг беш кунида Таиланд йўлларида қурбонлар сони 215 кишига кўпайди ва 1,3 мингдан ортиқ киши жароҳат олди.
Бахтсиз ҳодисаларнинг асосий сабаблари тезликни ошириш, маст ҳолда ҳайдаш ва қатор қоидабузарликлари бўлган. Воқеаларнинг аксарияти мотоциклчилар билан боғлиқ.