Бугун 29 ноябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Австралияга мусулмонларнинг киришини тақиқлаш талаб этилди

A A A
Австралияга мусулмонларнинг киришини тақиқлаш талаб этилди

Австралиянинг Квинсленд штати сенатори Фрейзер Аннинг Австралияга мусулмон мигрантларнинг келишини тақиқлашни ва миграция масаласини ҳал қилишни талаб этди. Бу ҳақда «Анадолу» агентлиги хабар бермоқда.  

Сенат (парламентнинг юқори палатаси)да нутқ сўзлаган Аннинг мусулмонларни ассимиляцияда айблади ва “миграция муаммосининг якуний ечими”ни топишни талаб қилди.

Аммо сенаторнинг бу талаби танқидларга сабаб бўлди. Чунки “якуний ечим” ибораси Германияда нацистлар томонидан қўлланган бўлиб, “яҳудий масаласининг якуний ечими”ни, яъни уларнинг йўқ қилинишини кўзда тутган.

Manba: azon.uz

Киритилди: 10:34 16.08.2018. Ўқилди: 1394 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар