Австралиянинг Жанубий Уэлс вилоятида кузатилган кучли ёғингарчилик минглаб Сидней аҳолисини ўз уйларини тарк этишга мажбур қилди.
2-3 июль кунлари Жанубий Уэлс вилоятининг бир нечта штатларида кучли ёғингарчилик юз берди. Оқибатда вилоятдаги фермер хўжаликлари, уй-жойлар, кўприклар сув остида қолган.
Экстремал об-ҳаво шароити туфайли ҳудудда кўчкилар юз бериш хавфи мавжуд. Расмийлар 30 мингга яқин фуқароларни эвакуация қилиш буйруғини берган, дейилади "Reuters"нинг маҳаллий ахборот манбаларига асосланган хабарида.