Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги Барқарор ривожланиш халқаро институти билан ҳамкорликда “Атроф-муҳит ҳолати тўғрисидаги миллий ҳисобот: Ўзбекистон” ҳисоботини тайёрлади. Охирги марта бундай ҳужжат 2013-йилда нашр этилган.
Ҳужжатда Ўзбекистондаги атроф-муҳит ҳолатининг қисқача тавсифи, шунингдек, қисқа ва ўрта муддатли ривожланишда кейинги ҳаракатларни белгилаб олиш учун керакли маълумотлар берилган.
Ҳисоботни қуйидаги ҳавола орқали юклаб олишингиз мумкин.