Ядровий ривожланиш ҳақидаги барча маълумотлар ошкор қилинмайди. Жанубий Корея ҳукумати таҳлилига кўра, Шимолий Кореянинг ядровий харажатлари $1,1 млрддан $3,2 млрдгача дея таҳлил қилинади.
Агар Шимолий Кореяда 60 га яқин жанговар каллак бўлса, тахминларга кўра ҳар бир жанговар каллакнинг нархи тахминан $18 дан $53 млнгача баҳоланади.
1940 йилдан бери АҚШ ўзининг ядровий арсеналини ишлаб чиқиш ва сақлаш учун $5 трлн сарфлаганини даъво қилади. АҚШ келгуси бир неча ўн йилликлар ичида ядро дастурига жами $250 млрд сарфлайди.